New Silk Road Oil And Gas корхонаси «Ўзбекнефтгаз» ва CNODC (Хитой миллий нефть-газ корпорацияси — CNPC’нинг шўъба корхонаси) билан биргаликда Бухоро вилоятидаги газ-конденсат конларини жиҳозлашга киришди, деб ёзади «Газета.uz» «Ўзбекнефтгаз»га таяниб.
2013 йил сентябрида «Ўзбекнефтгаз» ва CNODC паритет асосда Қоракўл инвестиция блокида конларни қидириб топиш ва ишлаб чиқиш бўйича корхона тузган эди. Корхонанинг хом ашё базаси учта газ-конденсат конлари — Хўжадавлат, Шарқий Олот ва Денгизкўл конидаги Хўжасаёт ер майдони бўлди.
Яқинда Хўжасаёт ҳудудида конларни жиҳозлаш бўйича ишлар бошланиши муносабати билан расмий маросим бўлиб ўтди. Корхонанинг лицензияли майдонида конни жиҳозлаш, шунингдек, 16 та эксплуатация қудуқларини қуриш режалаштирилмоқда, конларда бир йилда қазиб чиқариладиган қазилмалар ҳажми 1 миллиард кубометр табиий газ ва 6500 тонна конденсатга етиши керак.
378 миллион долларлик лойиҳа корхонанинг ўз маблағлари, шунингдек, CNPC кафолати остида Хитой кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Изоҳ (0)