Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Баҳор келиб, кунлар исиб бориши билан фуқаролар томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Ободонлаштириш ишларини олиб бориш давомида қуруқ ўт-чўпларни ёқиб қаровсиз қолдириш натижасида ёнғинлар келиб чиқиш ҳолатлари аниқланмоқда, деб ёзади «KRuz.uz».

Фото: «KRuz.uz»

Фото: «KRuz.uz»

Айниқса, ўрмон хўжалигида умуман олов ёқиш мумкин эмас. Бу ҳақида фуқароларни огоҳликка чорлаб, ўрмон хўжалигини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга жавобгар бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг ўзлари томонидан олов ёқиб, ўрмонни ёқиш ҳолатлари юз бераётган бўлса, бошқа фуқаролардан нима кутиш мумкин?

ҚР ИИВ ЁХБ Ёнғин техник лабораторияси катта омилкори сафдор Айбек Абдираҳмановнинг хабар беришича, жами олти нафар ўрмон хўжалиги ходимининг бепарволиги сабабли Нукус тумани «Арбаши» ОФЙ ҳудудида ўрмон ёнғини келиб чиққан.

5 май куни соат 12:03 атрофида Нукус тумани «Арбаши» ОФЙ ҳудудидаги ўрмон хўжалигига тегишли бўлган экин майдонидаги қуруқ ўт-чўпларни тозалаш мақсадида улар ёқилган ва шамолнинг кучайиши оловнинг Бозатау канали ёқасидаги ерларга ўтиб кетишига сабаб бўлган.

Ёнғин натижасида ўсиб турган дарахтларга зарар етган. Ёнғиннинг келиб чиқишига ўрмон назоратчиси I.М бошчилигида жами олти нафар ўрмон хўжалиги ходимининг бепарволиги сабаб бўлган. Натижада келтирилган зарар 20 миллион сўмдан ортиқни ташкил қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк