КХДР G7 га кирувчи давлатлар раҳбарларининг декларациясини рад этади. Унда Пхеньяннинг ядро-ракета дастури муҳокама қилинади. КХДР ТИВ вакилининг мазкур баёнотини Rodong Sinmun газетаси чоп этди, деб ёзади «ТАСС».
Дипломатнинг фикрича, Италиянинг Таормина шаҳрида бўлиб ўтган «еттилик»нинг икки кунлик саммитида кам ривожланган мамлакатлар, шунингдек, унинг хоҳишига бўйсунишни истамаётган давлатларга босим ўтказиш усуллари муҳокама қилинган.
Шу муносабат билан Пхеньян Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари КХДРни тийиб туришнинг ядровий кучларидан маҳрум қилишга умид қилаётган бўлса янглишаётганини таъкидлади.
«G7 томонидан босимга жавобан Пхеньян халқ республикаси суверенитети ва хавфсизлиги ҳимоясини таъминлаш учун ядровий салоҳиятини модернизация қилишда давом этади», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)