Профессионал боксдаги дастлабки икки жангини ғалаба билан якунлаган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Фазлиддин Ғоибназаров 60 кун давомида рингга кўтарила олмайди. Бу ҳақда «Оламспорт» спортчининг устози Аброр Турсунпўлатовга асосланиб маълумот берди.
Фазлиддиннинг навбатдаги жанги тахминан август ойларида ўтказилади. Чунки айни пайтда унда жароҳат бор. Биз промоутер Боб Арумга рейтинги баланд боксчиларга қарши жангга тайёр эканимизни маълум қилдик. Фазлиддиннинг ҳаракатлари унга жуда маъқул. Июль ойида рақиб ким бўлиши маълум бўлиб қолади.Фазлиддин Ғоибназаров ҳар икки жангини ҳам америкалик спортчиларга қарши ўтказди. У биринчи жангида рақибини иккинчи раунддаёқ мағлуб этган бўлса, иккинчисида очколар ҳисоби бўйича зафар қучганди.Аброр Турсунпўлатов, бокс мураббийи
Изоҳ (0)