Испаниянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Ҳерард Пике ёзги танаффусдан фойдаланиб машҳур Гарвард университетига лексия тинглаш учун боради. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
30 ёшли футболчи «Кўнгилочар, медиа ва спорт соҳасида бизнес» мавзусидаги дарсларда иштирок этади. Бу курслар футболчининг келажакда клуб раҳбарларидан бирига айланиши йўлида ас қотиши мумкин.
Бунга қадар берган интервьюларида Пике бир неча бор «Барселона» президенти бўлиш орзусида экани ҳақида айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)