Илон Маскнинг янги компанияси — The Boring Company ерости туннели бўйлаб ҳаракатлана олувчи ҳайдовчисиз электр автобуси прототипини намойиш этди. Янгилик ҳақида батафсил маълумотлар ҳозирча йўқ, деб ёзади «Мотор».
The Boring Company жорий йилнинг баҳор фаслида Лос-Анжелесда биринчи туннелни қуришга киришди. Маскнинг фикрича, шаҳарлар ўртасида автомобилли махсус тележкалар автоном режимда ҳаракатланиши мумкин бўлган ерости туннеллари тармоғини барпо этиш мумкин.
Машиналар учун ўзига хос метро бўлган бу каби платформалар тезлиги соатига 200 километрга етиши мумкин.
Илон Маск бу каби туннеллар магистралларни бўшатиш ва тирбандликларни камайтириш имконини беради деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, уларни Hyperloop товуш тезлигидан юқори вакуум туннеллар тизими билан бирлаштириш мумкин. Уларнинг ёрдамида шаҳарлар ўртасида ҳаракатланиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)