АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдвард Сноуден Германия канцлери Ангела Меркелнинг G7 ва НАТО саммитлари ҳақидаги таассуротларига изоҳ берди, деб ёзади «MK.ru».
Канцлер Германия матбуотига охирги кунларда Европа ўзидан бошқа ҳеч кимга умид қилмаслиги лозимлигига ишончи комил бўлганлигини маълум қилди. «У даврлар ўтди. Шунинг учун фақат шуни айтишим мумкинки, биз, европаликлар тақдиримизни ўз қўлимизга олишимиз лозим», — деди Меркель.
«Бу даврни белгилаб берувчи лаҳза», — дея канцлер баёнотига изоҳ берди Сноуден ўз микроблогида.
Сноуден баёнотини The Independent газетасидаги мақолага изоҳ сифатида қолдирган. Газетада Меркель Трамп бошқарувини ҳисобга олиб, Германия бундан буён АҚШга ишона олмаслиги ҳақида сўз юритилган. Аслида эса Меркель умумий қилиб гапирган, бироқ унинг сўзларидан айнан Трампдан ҳафсаласи пир бўлганлигини англаш мумкин.
Изоҳ (0)