• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «ТИВнинг инвестиция жалб қилишдан ташқари асосий вазифалари ҳам бор». Абдулазиз Комилов валюта бозорини либераллаштиришни таклиф қилди

    Ўзбекистонда мамлакат ташқи ишлар вазирининг ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботини Сенатда йилига икки марта эшитиш амалиёти йўлга қўйилди. Олий Мажлис юқори палатасининг 27 май куни бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида вазир Абдулазиз Комилов илк бор Сенат олдида ҳисобот берди. Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) сайтида вазирнинг Сенатдаги нутқи матни эълон қилинган ва унда эътиборга молик жиҳатлар бор.

    Фото: «Senat.uz»

    Фото: «Senat.uz»

    Ўзбекистоннинг етакчи мамлакатлар билан муносабатлари кун тартибидан «болалар меҳнати» масаласи олиб ташланди. Абдулазиз Комилов Сенатда 2016 йилнинг сентябридан 2017 йилнинг май ойигача бўлган даврда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Унинг таъкидлашича, айнан шу ҳисобот даврида «Ўзбекистон билан Халқаро меҳнат ташкилоти, шунингдек, АҚШ ва бошқа қатор Европа Иттифоқи мамлакатлари билан муносабатлар кун тартибидан ‘болалар меҳнати’ деб аталадиган масала олиб ташланди». ТИВ раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик қайта тикланганини эслатиб ўтиб, Европа инвестиция банки билан битим тузиш устида фаол иш олиб борилаётганини эълон қилди.

    Валюта конвертацияси ва инвесторлар ҳуқуқларининг заиф ҳимояси чет эллик бизнесменларни Ўзбекистондан қочирмоқда. Иқтисодиётга хорижий маблағларни жалб этишда давом этиб келаётган паст кўрсаткичнинг сабабларини аниқлаш мақсадида ТИВ Ўзбекистонда ишлаш тажрибасига эга хорижий сармоядорлар, бизнесменлар ва молия ташкилотларининг экспертлари ўртасида сўровнома ўтказган. Улар Ўзбекистонга сармоя оқимини тўхтатиб қўяётган қатор омил ва шароитларнинг баъзилари сифатида қуйидагиларни санаб ўтган:

    • валюта конвертацияси ва фойдани репатриация қилиш;
    • банк-кредит тизимининг такомиллашмаганлиги;
    • сармоядорлар ҳуқуқларининг заиф ҳимояси ва етарли даражада самарали бўлмаган суд тизими;
    • маъмурий-бюрократик тўсиқлар (кўплаб хорижий компаниялар ўз фаолиятини амалга ошириш учун лицензия ва рухсат олиш тартиб-қоидаларидан норози);
    • паст инвестиция рейтинги.
    Абдулазиз Комиловнинг маълум қилишича, вазирлик мазкур муаммоларини ўрганиб, «Инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат ҳудудларига хорижий сармоя ҳамда замонавий технологиялар жалб этилишини рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар давлат дастури» лойиҳасини ишлаб чиққан ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон раҳбариятига киритган.

    ТИВ раҳбари инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштиришда бошқа вазирлик ва идоралар билан «тизимли муаммолар» борлигидан норозилик билдирди. Биринчидан, Абдулазиз Комиловнинг таъкидлашича, сармоялар жалб этиш масалалари юзасидан вазирлик ва идоралар ўртасидаги вазифаларда аниқ ва қатъий тақсимот мавжуд эмас (дарҳақиқат, ҳозирги вақтда ТИВдан ташқари Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлиги ҳам шу йўналишда иш олиб бормоқда).

    Иккинчидан, чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон элчихоналари орқали келиб тушган таклифларини кўриб чиқиш вазирлик ва идоралар томонидан «асоссиз равишда чўзилмоқда». «Кўпгина ташаббуслар Ўзбекистон учун яққол фойдали эканлиги кўриниб турган бўлса-да, улар лозим даражада қўллаб-қувватланмайди ёки инкор этилади. Одоб-аҳлоқ нуқтаи назаридан, хорижлик шерикларнинг мурожаатларига муносабат билдирмаслик мумкин эмас — ҳатто уларнинг таклифлари бизда қизиқиш уйғотмаса ҳам», — деди Абдулазиз Комилов.

    Учинчидан, Ўзбекистондаги тармоқ идоралари ва компанияларининг хорижий инвесторлар учун сармоявий таклифлари пухта тайёрланмайди — бу таклифлар хорижий экспертлар томонидан «бўш» ёки «халқаро андозаларга жавоб бермайди», деб баҳоланади. «Уларда маркетинг тадқиқотлари натижалари, таклиф этилаётган лойиҳалар истиқболлиги асосланиши, афзаллиги ва иқтисодий самарадорлигига доир маълумотлар бўлмайди. Умум қабул қилинган оддий талаблар — почта манзили, телефон ва факс рақами, электрон почта манзилини ёзишни-ку айтмай қўя қолайлик: мутлақо кўрсатилмайди», — дея муаммоларни кўрсатиб ўтди Абдулазиз Комилов.

    Абдулазиз Комилов давлат бюджети ва унинг бажарилиши кўрсаткичларини мунтазам эълон қилиш ҳамда валюта бозорини либераллаштиришни таклиф қилди. ТИВ раҳбари вазирлик ва элчихоналарнинг инвестиция ва замонавий технологиялар жалб этиш соҳасидаги фаолиятини яхшилаш бўйича бошқа идора ва ташкилотларга таъсир қилувчи таклифларни илгари сурди. Хусусан, Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарида қўшимча савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи штатини киритиш, вазирлик аппаратида эса халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари билан шуғулланувчи мустақил бўлинма ташкил этиш зарур.

    Шунингдек, лойиҳалашга оид таклифларни тайёрлашнинг дунё тажрибаси асосида ягона стандартларини ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга Ғарбнинг етакчи консалтинг компанияларини жалб этиш, халқаро рейтинг агентликлари ва тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш зарур. ТИВ раҳбарининг фикрича, «очиқ манбаларда сармоядор учун инвестициявий фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган иқтисодий маълумотларни, жумладан, давлат бюджети ва унинг бажарилиши, пул-кредит сиёсати, ташқи савдо кўрсаткичлари ва бошқа ахборотларни мунтазам эълон қилинишини таъминлаш» керак.

    Ва, албатта, «валюта бозори ва банк-молия тизимини либераллаштириш, сармоядорлар ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги ишларни давом эттириш» керак.

    Абдулазиз Комилов Сенатдаги нутқи якунида Ташқи ишлар вазирлигининг «инвестиция жалб қилишдан ташқари» асосий вазифаларини санаб ўтди. ТИВ раҳбари ўз нутқи давомида ўтган тўққиз ой давомида айнан инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш вазифаларидаги сусткашликлар учун 7 элчи вазифасидан озод этилгани, йил бошидан бери вазирнинг уч ўринбосари ва икки нафар бошқарма бошлиғи қатъий ҳайфсан олганини маълум қилди. Айни вақтда, жаноб Комиловнинг таъкидлашича, ТИВ мажбуриятлари доирасига «Ўзбекистонга инвестиция ва илғор технологияларни жалб қилишдан ташқари»:

    • халқаро майдонда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва илгари суриш,
    • йирик мамлакатлар ва минтақалардаги таъсир доираси кучли давлатлар билан ҳар томонлама тенглик тамойилига мос, барқарор ва истиқболга эга бўлган алоқаларни ўрнатиш,
    • минтақавий хавфсизликни таъминлаш,
    • Ўзбекистон атрофида фаровонлик ва барқарорлик ҳудудини шакллантириш,
    • халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш,
    • хорижий давлатларда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш,
    • трансчегаравий дарёлар манбаларидан оқилона ва адолатли фойдаланишнинг таъминланишини тартибга солиш,
    • давлат чегараларининг делимитация ва демаркацияси масалаларини ҳал қилиш,
    • қўшни давлатлар билан конструктив ва дўстона алоқаларни йўлга қўйиш каби вазифалар ҳам киради.
    «Ифодали қилиб айтганда, Ташқи ишлар вазирлигининг асосий вазифаси – бу мамлакатнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини унинг яқин атрофида ҳам, узоқда ҳам таъминлашдан иборатдир», — деди Абдулазиз Комилов. Шунга қарамай, ТИВ раҳбари вазирлик ва Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари «ўз олдига қўйилган сиёсий-дипломатик фаолият билан бирга, савдо-иқтисодий ва сармоявий устувор вазифаларни ҳам ўз вақтида ва самарали бажариш учун бор куч-ғайратини ишга солиши»га ваъда берди.

    29.05.2017, 12:52   Изоҳ (0)   19851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мажид Каримов Давлат тест маркази директори этиб тайинланди

    29.05.2017, 12:43

    Агробанкдан навбатдаги янгилик!

    29.05.2017, 12:37

    Олий Мажлис Сенати Туркманистон билан стратегик шериклик ҳақидаги шартномани ратификация қилди

    29.05.2017, 12:27

    Хорижий бизнес ҳамжамиятлари вакиллари Ўзбекистон иқтисодиётига чет эл маблағлари киришига халал бераётган бешта асосий тўсиқни маълум қилди

    29.05.2017, 11:16

    Ўзбекистонда гўшт мамлакат раҳбарияти қарори асосида экспорт қилинади

    29.05.2017, 11:02

    Пластик карточкалар: ўзбекистонликлар учун манфаатлими ёки бош оғриғи?

    29.05.2017, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.