АҚШнинг Миссисипи штатидаги Линкольн округида рўй берган отишма оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганлар орасида округ шерифининг ўринбосари ҳам бор. Гумондор қўлга олинди, деб хабар қилди штат тафтиш бюроси вакили Уоррен Стрейн.
Отишма 27 май куни учта уйда содир бўлди. Брукхейвендаги иккиат ва Буг Читтодаги битта уйга ҳужум уюштирилган. Терговчилар ҳар уч жойдан далилий ашёлар тўпламоқда.
Гумондорга нисбатан ҳозирча айблов илгари сурилмади. Унинг мотивлари ҳам номаълум бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)