Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

26 май, жума куни Триполи шаҳрида бўлиб ўтган жанговар ҳаракатлар оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди, 130 га яқин одам жароҳат олди. Бу ҳақда Associated Press’га асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: AP

Фото: AP

Олдинроқ Миллий келишув ҳукумати вакили ўз томонида кўплаб йўқотишлар бўлганини — 23 киши ҳалок бўлгани, шунингдек 29 нафар одам жароҳат олганини маълум қилганди.

Ҳозирда Ливияда иккита ҳокимият мавжуд: мамлакат шарқида Тобрук шаҳрида халқ томонидан сайланган парламент, ғарбда, пойтахт Триполида эса БМТ ва Европа кўмагида мамлакатни бошқараётган Фаёз Сараж бошчилигидаги миллий келишув ҳукумати.

Мамлакат шарқидаги ҳукумат Халифа Хафтар бошчилигидаги миллий армия билан ҳамкорликда ва Триполидан алоҳида ҳаракат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар