НАТОга аъзо 28 мамлакатдан 23 таси америкалик солиқ тўловчилар олдида улкан қарздорликка эга, негаки АҚШ мудофаага альянснинг бошқа барча мамлакатларига нисбатан кўпроқ сарф-харажат қилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ташкилот штаб-квартирасида, альянс саммити очилишида қилган нутқида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«НАТОнинг 28 мамлакатидан 23 таси америкалик солиқ тўловчилар олдида қарздордир», — таъкидлади президент.
Трамп ушбу давлатлардан ҳарбий харажатларни ЯИМнинг 2 фоизигача кўтаришни талаб қилди.
«2 фоиз — НАТО мамлакатлари учун ҳарбий имкониятларни янгилаш учун керак бўлган мутлақ минимумдир», — тушунтирди Трамп.
Изоҳ (0)