Тошкент вилоят ИИБ томонидан «Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни» доирасида брифинг ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Жумладан, Тошкент вилояти ҳудудида 2017 йилнинг 18 май кунидан 24 май кунига қадар 137 та жиноят қайд этилди.Улардан тўрттаси қасддан одам ўлдириш, биттаси босқинчилик, бештаси оғир тан жароҳати, олтитаси талончилик, 40 таси ўғрилик, 23 таси гиёҳвандлик, иккитаси транспорт воситасини олиб қочиш, иккитаси безорилик, бештаси фирибгарлик, биттаси иқтисодий ва 48 таси бошқа жиноятларни ташкил қилади.
Содир этилган жами 137 та жиноятнинг 112 таси «изи йўқолмасдан» фош этилган ва тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, фош этилмаган 25 та (22 та ўғрилик, битта босқинчилик, битта талончилик, битта ўзга жиноят) жиноят бўйича айбдорларни қидириб топиш ва уларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.
Ўтган йилларда қидирувда юрган 19 нафар, жорий йилдан бир нафар жиноятчи ушланиб, 19 та ўтган йилларда, битта жорий йилда, 15 та номаълум шахс томонидан содир этилган жиноят фош этилиб, жиноят ишларидан 36 та дастлабки тергови тўхтатилган ва фош этилмаган жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов тикланган. Ҳафта давомида 12 та ўз жонига қасд қилиш, 14 та бахтсиз ҳодиса, 23 та бевақт ўлим (38 нафар фуқаро вафот этган) содир бўлган.
Жорий йилнинг 18—24 май куни ҳолатига вилоят ҳудудида содир қилинган ва рўйхатга олинган жами 137 та жиноятнинг 27 таси бевосита прокурор ва ички ишлар раҳбарлари иштирокида, 20 та маҳаллада, битта ўқув юртида, олтита жиноят содир қилган шахснинг яшаш жойида 24 нафар прокурор, 63 нафар ИИБ раҳбарияти, 942 нафар ўзини ўзи бошқариш органи фаоллари, 36 нафар давлат бошқаруви органи, 17 нафар «Камолот» ЁИҲ, 24 нафар «Нуроний» жамғармаси, 25 нафар хотин-қизлар жамоаси, 23 нафар туман (шаҳар) ҳокимлиги, 18 нафар маҳаллий Кенгаш депутатлари вакили иштирокида 27 та жиноят қайд этилган кун ва 110 таси эртаси куни чуқур муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)