«Тахтлар ўйини» сериали еттинчи мавсумининг промо-ролиги телевидение тарихида энг кўп томоша қилинган трейлер бўлди. Бу ҳақда, HBO телеканалига асосланиб, Deadline хабар бермоқда.
Икки дақиқалик клип YouTube’га жойлаштирилганидан сўнг дастлабки 24 соат ичида 61 миллион марта кўрилди. Бунақа натижани ҳали ҳеч қайси телевизион шоу трейлери кўрсатмаган.
Изоҳ (0)