Буюк Британияда «Manchester Arena» стадионидаги терактга алоқадор еттинчи одам ҳибсга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳозафа қилиш органларига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари маълумотларига қараганда, гумонланувчи Уорикшир графлиги, Нанитон шаҳридаги тинтув давомида ҳибсга олинган.
Полиция жиноий гуруҳни текшираётганлигини маълум қилди.
ABC News телеканали Манчестердаги теракт ижрочиси сифатида гумонланаётган Салмон Обидийнинг уйидан бомбалар тайёрлаш учун ўзига хос устахонаси топилганлигини маълум қилди.
Аввалроқ Манчестер шимолидаги махсус операция давомида теракт тайёрлашдаги олтинчи гумонланувчи қўлга олинганлиги ҳақида хабар берилган эди. Бешинчи гумонланувчи эса Уиган шаҳрида қўлга олинганди.
Изоҳ (0)