Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бассейнларда чўмилишнинг ёзги мавсуми бошланди деб ҳисобласа ҳам бўлади. Лекин ёзнинг жазирама кунларида салқин сувга шўнғиш қанчалик ёқимли бўлмасин, шуни унутмангки, хлорли сувда узоқ вақт бўлиш сизнинг гўзаллигингиз ва саломатлигингизга зарар етказиши мумкин.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Дерматологлар огоҳлантиришларига кўра, сунъий ҳовузлардаги кучли хлорланган сув терининг ҳаддан ташқари қуруқлигига ва қичишишига олиб келиши мумкин. Лекин хлор — бу энг яхши зарарсизлантирувчи восита бўлгани учун, унингсиз бошқа ҳеч иложимиз йўқ.  Чунки сизга бошқа чўмилувчилардан ўтиши мумкин бўлган бактериал инфекциялар  хлорнинг зараридан ҳам кўра хавфлидир.

Бошқа ўрнини босувчилар йўқми?

Хлорсиз бассейнлар бўлмаса ҳам, у кам бўлган жойлар вариантлари ҳам. Сизнинг шўр сувли сунъий ҳовузларга боришга имкониятингиз борми? Бу териси таъсирчан ёки экземаси бўлган кишилар учун жуда мос. Лекин, денгиз суви солинган ҳовузларда ҳам хлор бўлади чунки, тузнинг ўзидан бироз хлорнинг  ажралиб чиқиши — табиий кимёвий жараён.

Энг ёмони ҳовузларнинг ёпиқ жойда бўлиши. У ичкарида бўлгани учун, ҳовузда турганимизда биз нафас олаётган ҳавога тушади. Бу нафас олиш йўллари муаммоларига, шу жумладан астмага ҳам олиб келиши мумкин.

Бундан кейин агар сиз ҳовузда чўмилишни истасангиз, очиқ ҳаводагисини танлашга ҳаракат қилинг. Сочларингиз, тери ва тирноқларингизни ҳимоя қилиш учун эса қуйидаги маслаҳатларга амал қилинг:

Танани қандай ҳимоя қилиш керак?

Терини хлорланган сувдан ҳимоя қилишда сувга чидамли бўлган қуёшга қарши крем ёрдам беради, у хлор учун тўсиқ яратади. Уни ҳар 80 дақиқада суринг ва кейин албатта ювиб ташланг.

Юзни қандай ҳимоя қилиш керак?

Агар чўмилишдан кейин юзингиз териси қуруқшаб ва тортишиб қолса, C витамини суриб кўринг. У теридан хлоринни ва ёқимсиз тиришишни кетказади.

Сочларни қандай ҳимоя қилиш керак?

Сочлар юмшоқ ва ялтироқ ҳолатда қолиши учун, ҳовузга шўнғишдан олдин уларга тароқ ёрдамида бироз кокос ёғи суринг. У хлорнинг сочларга тушишига ва илдизларига сингиб кетишига тўсқинлик қилади.

Тирноқларни қандай ҳимоя қилиш керак?

Агар тирноқларингиз қуруқ ва мўрт бўлса, яхшиси ҳовузга маникюр билан тушинг. Мўрт тирноқларни мустаҳкамлашга мўлжалланган махсус бўёқни танланг.

Манба: «Zdorovie.com»

Изоҳ
Асосий янгиликлар