Овқат ҳазм қилиш тизимига таъсири
Совуқ сув егулик таркибидаги ёғларнинг қаттиқлашишига сабаб бўлиб, ҳазм қилиш тизимини секинлаштиради.
Илиқ сув эса аксинча, егуликни тез парчаланишига ёрдам беради.Нафас олиш тизимига таъсири
Совуқ сув шиллиқ йиғилишига сабаб бўлиб, нафас олиш тизимига инфекция тушиш эҳтимолини оширади ва томоқ яллиғланишига олиб келади.
Илиқ сувнинг таъсири, аксинча, томоқни майинлаштиради ва унинг қичишини олдини олади.Қон айланиш тизимига таъсири
Совуқ сув қон томирларининг торайишига олиб келади.
Илиқ сув ичилганда эса томирлар кенгайгани сабаб қон айланиш ва қон билан таъминлаш органлари ҳамда тўқималари яхшиланади. Шу сабабли одам организми турли токсинлардан тезроқ қутилади.Асаб тизимига таъсири
Паст ҳарорат бош оғриғини пайдо бўлишининг асосий сабаби ҳисобланади. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, сувуқ сув ҳам шу каби хусусиятга эга бўлиб, вақти-вақти билан боши оғриғини қўзгатиши мумкин.
Иссиқ сув эса аксинча, оғриқни қолдиради. Айниқса, сиқилишнинг олдини олишда ёрдам беради.
Изоҳ (0)