23 май куни Сомали қароқчилари Эрон балиқчи кемасини қўлга олди. «РИА Новости»нинг Reuters’га асосланиб билдиришича, улар мазкур кемани бошқа кемалар учун ҳужумларни ишлатишни режалаштирмоқда.
Пунтленд мухтор туманидаги Хаабо шаҳри мерининг билдиришича, қароқчилар ушбу кемани ўзига хос сузувчи база сифатида ишлатишни режалаштирмоқда. Агар уларнинг режалари амалга ошса, улар шу кемадан туриб бошқа кемаларга ҳужумлар уюштиради.
1991 йили Сиад Барре диктатурасининг қулаши билан Сомали республикаси амалда тугади. Жаҳон ҳамжамияти тан оладиган федерал ҳукумат фақат пойтахт Могадишони назорат қилади. Мамлакатнинг қолган қисми эса тан олинмаган ҳокимиятлар назорати остида. Айрим ҳудудларда маҳаллий авлодлар, диний фирқалар ҳукмронлик қилади. Сувда эса қароқчилар бошқа давлатлар кемаларига ҳужумлар уюштиради.
Бир кун муқаддам, 22 майда Нигерия соҳилларида африкалик қароқчилар ҳужуми оқибатида Россия фуқароси олиб қочиб кетилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)