Қатар ҳукумати QNА Қатар янгиликлар агентлиги сайтининг бузиб очилганлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Франс-Пресс агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«Қатар янгиликлар агентлигининг сайти номаълум ташкилот томонидан бузиб очилган», — дейилади ҳукумат матбуот хизмати баёнотида.
Агентликнинг таъкидлашича, сайтда Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Ал Танига нисбат берилган баёнот чоп этилган. «Олий Ҳазратлари номидан ёлғон баёнот чоп этилган», — дея таъкидланади баёнотда.
Амирга мансублиги таъкидланган баёнотда ҳудуднинг бошқа мамлакатлари, жумладан, Эрон ва Исроилга нисбатан нозик сиёсий масалалар, шунингдек, Қатар ҳукумати ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги муносабатлар ҳақида сўз юритилган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув бошланиши маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)