Эрон январдан бошлаб Теҳронни 1,9 миллиард доллар жаримага тортган халқаро суд қарорининг ечими доирасида Туркияга жуда паст нархларда ёки бепул газ экспорт қилади. Бу ҳақда Эрон миллий газ компанияси бош директори Ҳамид Реза Аракий маълум қилди, деб ёзади «Вести Кавказа» нашри.
Аввалроқ Аракий Эрон Туркияга Халқаро арбитраж суди қарорига мувофиқ 1,9 миллиард доллар тўлашини маълум қилган эди. Маҳмуд Аҳмадинежаде давридаги аввалги маъмурият нархларни ўн фоизга пасайтириш заруратига рози бўлган эди. Бироқ Туркия Эрон таклифидан бош тортиб, халқаро арбитраж судига мурожаат қилди ва суд мамлакатга янада кўпроқ — 13,3 фоиз пасайтиришни ҳукм қилди.
Туркия Халқаро арбитраж судига Эрон устидан икки — газни паст босимда етказиш ва 2011 йилдан 2015 йилгача бўлган тўрт йиллик даврда газ харид қилиш учун оширилган нархлар юзасидан шикоят берган эди. Эрон тўлиқ бўлмаган етказиб бериш масаласида ютиб чиқди, бироқ 2016 йилнинг февралида газ нархлари масаласида мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)