• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    10 йиллик танаффусдан сўнг Андижондаги ҳовлисига қайтган паловхўр Руслан Чагаев билан суҳбат

    Профессионал бокснинг супер-оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган собиқ спортчи Руслан Чагаев 10 йиллик танаффусдан сўнг ватанига қайтди, деб ёзди «Оламспорт». Нашр бундан фойдаланиб Чагаев билан суҳбат уюштирган.

    Фото: «Оламспорт»

    Фото: «Оламспорт»

    Андижон ҳақида

    Андижонда дунёга келдим. Боксдаги фаолиятим шу ерда бошланди. Ўзбекистонга қайтган илк кунимдаёқ Андижонга бордим. Ишни отам ва онам мангу қўним топган жойни зиёрат қилишдан бошладим. Ҳар сафар ташрифимда биринчи борар манзилим қабристон бўлади, ўтганларнинг руҳига тиловат қиламан, дунёга келишимга сабабчи бўлган инсонларни эслайман.

    Андижон ҳокими «ўзгаришлар қандай» деган саволни берди. Очиғи, сўз билан ифодалаб бўлмайди, ишонинг. Бу баландпарвоз сўзлар эмас, ўн йил аввалги ҳолат билан таққосласак, осмон билан ерча фарқ кўзга ташланади. Шаҳар 60 фоизга ўзгариб кетган.

    Ёшлигим ўтган туман кўчаларида адашиб қолай дедим. Жин кўчалар ўрнини машиналар юрадиган кенг ва равон кўчалар эгаллаган. Эски шаҳарда турганимни ўртоқларим кулиб айтиб беришганидан кейингина билдим. Яхшиям ёнимда улар бор экан.

    Руслан Чагаев, бокс юлдузи

    Ўзбекистонликлар ҳақида

    Ўзбекистонга бир ойга келгандим. Биласизми, ҳозир мазза қиляпман, тўйиб-тўйиб нафас олмоқдаман. Ўйлайманки, бу сўнгги ташриф эмас. Энди тез-тез келиб тураман.

    Одамлар ҳақида айтсам, улар асло ўзгармаган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлдим. Лекин бундай танти, меҳридарё, қўли очиқ, меҳмондўст халқни ҳеч қаерда кўрмадим.

    Ўзбекистонда эканимни билган германиялик дўстларим бу ерга келиш истаклари борлигини айтишди. Жуда хурсанд бўлдим. Улар келишди, таассуротлари юзасидан айтган биринчи гаплари айнан меҳмондўст халқимизга тегишли эди. Ўзининг сўнгги нонини ҳам дўсти билан баҳам кўрадиган халқ бу.

    Андижонда ўзим туғилган ҳовлимда бўлдим. Бу ерда ҳозир ягона жигаргўшам — опам яшайди. Бир пайтлар бу ҳовлида онам, опам ва мен яшардик. Ўша вақтлар худди кино лентаси каби кўз олдимдан ўтди. Бироз йиғлаб ҳам олдим...

    Руслан Чагаев, бокс юлдузи

    Ош ҳақида

    Ишонасизми, Ўзбекистонга келиб вазнимни 10 килограммча ошириб олдим. Аҳир бизда ҳамма вилоятларда ош тайёрланади. Тошкентда ўзига яраша чойхона ва тўй ошлари, водий, воҳа ёки Самарқанднинг ўзига хос ошлари бор. Билмадим-у, лекин менга ўзимизнинг Андижон самоварида тайёрланадиган ош кўпроқ ёқади. Бугун кечга ош тановвул қилсам, эртага эрталаб ҳам ундан қайтмайман.

    Руслан Чагаев, бокс юлдузи

    Осиё чемпионатидаги 9 та олтин

    Боксчиларимиз бу муваффақиятга ўз меҳнатлари эвазига эришди. Бунгача Рио Олимпиадасида тарихий ютуқ қўлга киритилганди. Олимпиада олди мураббийлар билан гаплашганимда, улар ҳеч бўлмаса битта олтин медаль олишимиз керак, дейишганди. Чунки шу вақтга қадар Муҳаммадқодирнинг олтини ягоналигини сақлаб келаётганди.

    Буни қарангки, Ўзбекистон Рио—2016 Олимпиадасининг чинакамига кашфиёт жамоасига айланди. Ҳозир боксчиларимизнинг олтин авлоди шаклланган десам, муболаға бўлмайди.

    Шу ўринда бир нарсани айтишим жоиз. Катта спорт ташкилотлари, масалан, ўша AIBA билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш лозим. Мен бунда таниш-билишчилик қилиш, пул бериш ҳақида гапирмаяпман, дипломатик алоқаларни кучайтиришни назарда тутяпман. Ҳакамлар бизга ғалабани тақдим этиши шарт эмас, боксчилар ўз кучи билан бунга эришади. Шунчаки, ҳалол ғалабамизни ҳам тортиб олишмасин. Бунинг учун юқори ташкилотлар билан дўстона муносабат бўлиши керак.

    Руслан Чагаев, бокс юлдузи

    24.05.2017, 14:58   Изоҳ (0)   72203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: «Пахтакор» ҳимоячиси рақибига жароҳат етказмоқчи бўлиб, ўзи жароҳат олди

    23.05.2017, 20:02

    Тошкентдаги кучли ёғингарчилик UzReport-TV’даги «Барселона» — «Вильярреал» ўйини трансляциясини узиб қўйди

    06.05.2017, 22:38

    Расман: «Футбол ТВ» бугун 22:00 да ишга тушади ва «Эл-класико»ни жонли эфирда намойиш этади

    23.04.2017, 21:22

    Patriot Boxing Team — Uzbek Tigers 3:2. Мирзобек Ҳасанов Uzbek Tigers’ни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди

    21.04.2017, 22:26

    Patriot Boxing Team — Uzbek Tigers 3:1. Мадиёр Саидраҳимов ҳам мағлубиятга учради

    21.04.2017, 21:59

    Patriot Boxing Team — Uzbek Tigers 2:1. Одил Асланов Uzbek Tigers ҳисобига иккинчи мағлубиятни олиб келди

    21.04.2017, 21:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.