22 май куни америкалик режиссёр Зак Снайдер «Адолат лигаси» фильми устида ишлашни тўхтатганини маълум қилди. Фильм 2017 йилнинг 17 ноябрида катта экранларга чиқиши лозим эди, деб хабар беради Meduza.
Шунингдек, лойиҳадан унинг рафиқаси — продюсер Дебора Снайдер ҳам кетди. Март ойида уларнинг қизи Отем ўз жонига қасд қилган эди. Закнинг сўзларига қараганда, у оиласи билан бирга бўлиш учун ишдан танаффус олишга қарор қилди.
Снайдерларнинг қизи 20 ёшда эди. Қизининг ўлимидан сўнг Зак Снайдер икки ҳафталик танаффус олган ва фильмни ниҳоясига етказишни ваъда қилган эди.
«Иш менга тинчлик келтиради деб ўйлагандим, мен ишда кўмилиб олиб, шундан ёрдам кутгандим», — изоҳ берди бунга режиссёр.
Сценарий ёзишда иштирок этган, «Қасоскорлар» фильмига режиссёрлик қилган Жосс Уидон унинг ишини давом эттирадиган ҳамда «Адолат лигаси»нинг қолган қисмини суратга оладиган бўлди. Суратга олиш жараёни Англияда давом этади.
Изоҳ (0)