АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Фаластинга сафарини якунлаб, Италияга учиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, АҚШ раҳбари ўз сафари давомида яна бир бора Исроил ва Фаластинни тинчликка олиб келишга ваъда берди, аммо бу борадаги аниқ-тайин режаларини ошкор этмади.
Бир сутка давомида икки томоннинг етакчилари билан музокаралар ўтказгач, диний объектларни зиёрат қилгач ва бир неча чиқишлар қилгач, Трамп рафиқаси, қизи ва куёви билан Тель-Авив аэропортига йўл олди ва у ердан Италияга учиб кетди.
Трап олдида уларни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху рафиқаси билан ҳамда президент Реувен Ривлин кузатди.
Изоҳ (0)