Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳоли, хусусан, аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида «Маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли» республика танловини эълон қилади. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита мутасаддилари маълум қилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Иштирокчилар қуйидаги номинациялари бўйича беллашади:

  • «Ишлаб чиқариш соҳасида маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли»;
  • «Сервис соҳасида маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли»;
  • «Қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли».
Танлов маҳаллалараро ва туман (шаҳар) босқичда ўтказилади. Маҳаллалараро босқич 2017 йил 1 июнидан 1 июлгача, туман (шаҳар) босқичи 2017 йил 1 июлидан 1 августга қадар ўтказилади.

Танловнинг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари диплом, кредит маблағи кафолатланган сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Шунингдек, қўмита давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшларнинг тадбиркорлик соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандлигига кўмаклашиш, уларга имтиёзли кредитлар берилишини таъминлаш мақсадида коллежларнинг 2016—2017-ўқув йили битирувчилари—тадбиркор қизлари ўртасида «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси—2017» республика кўрик-танловини ҳам эълон қилади.

Кўрик-танлов 4 босқичда ўтказилади:

  • Касб-ҳунар коллежлари босқичи май ойида;Туман (шаҳар) босқичи июнь ойида;Вилоят босқичи август ойида;Республика босқичи сентябрь—октябрь ойларида.
Республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими октябрь ойида бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар