Канадалик дастурчилар жамоаси Ukrainians ижтимоий тармоғини яратишга киришди. Ушбу ғоя ўн минглаб украиналик фойдаланувчилар томонидан қўллаб-қувватланган эди, деб хабар бермоқда «ASN Украина».
Ижтимоий тармоқ асосчиларидан бири Александра Струмчинская видеомурожаат чиқариб, унда 50 минг киши тармоқни маъқуллаганини билдирди.
Украиналик фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқ яратиш ғоясини канадалик 30 дастурчини бирлаштирган StartupSoft компанияси илгари сурган эди. Улар 1 июнга қадар ишланмани 50 минг киши маъқулласа ишга киришишини билдирган эди. Аммо зарур миқдордаги овозлар уч кунда тўпланди. 23 май ҳолатига кўра ғояни қўллаб-қувватлаб овоз берганлар сони 67 минги кишини ташкил этмоқда.
Дастурчилар ижтимоий тармоқни тўрт ойда ишга туширишни режалаштирмоқда. У web, iOS ва Android платформаларида ишлайди.
Изоҳ (0)