АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддус эски шаҳрининг муқаддас зиёратгоҳлари — Исо қабри ибодатхонаси ва Йиғи деворида бўлди. Унинг зиёратини Исроилнинг барча телеканаллари трансляция қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Трамп Қуддуснинг эски шаҳри бўйлаб сайрини Исроил ва Фаластин раҳбарияти вакилларисиз амалга оширди. Бу жой мақоми белгиланмагани учун у шундай қилди.
«Трамп Эски шаҳар ва Йиғи деворига борган биринчи амалдаги АҚШ президенти бўлди», — деб ёзди АҚШнинг Исроилдаги элчиси Дан Шапиро Twitter’даги саҳифасида.
https://twitter.com/DanielBShapiro/status/866632355934593024
Қуддуснинг эски шаҳар қисми Исроил ва Фаластин ўртасидаги баҳсли ҳудуд ҳисобланади.
Изоҳ (0)