Тошкент темир йўл муҳандислари институти ва Петербург давлат темир йўл университети ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади, деб ёзади UzDaily.
Мазкур ҳужжат Петербург давлат темир йўл университетининг ректор Александр Паничев бошчилигидаги делегацияси ташрифи доирасида имзоланди.
Келишув доирасида томонлар лекторлар алмашади, тадқиқотлар, маҳорат дарслари, семинарлар ва конференциялар ўтказади.
Шунингдек, монографиялар, дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмаларни биргаликда ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)