Жамоат арбоби Лола Каримова-Тиллаева АҚШнинг нуфузли Soma журналига интервью берди. «Инсониятдан уйғунлик топиш» номли материал журналнинг сайтида чоп этилди.
«Лолада ўзига ишонч, шу билан бирга, нафосат, меҳрибонлик ва мафтункорлик бор. Лоланинг фаолиятига назар ташланса, бу кучли, аммо сахий руҳ илдизларини топиш осон. Лола ЮНЕСКО элчиси бўлиб, унда ўз мамлакати — Ўзбекистоннинг вакили ҳисобланади. ЮНЕСКО филантропия воситасида маданий тафовутларни енгиб ўтишга қаратилган ташкилотдир, ва Лоланинг бу борадаги фаолияти унинг мамлакати учун мислсиз муваффақиятлар келтирди. У иккита йирик хайрия жамғармасига («Сен етим эмассан» ва «Болалар адаптацияси маркази») асос солган бўлиб, улар етим ва ногирон болаларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилгандир. Шунингдек, кўплаб ёш ва истеъдодли спортчилар учун бошланғич майдон вазифасини бажарувчи Ўзбекистон гимнастика федерациясида президент сифатида асосий роль ўйнайди. Лоланинг ёш инсонларни тарбиялашга бўлган иштиёқи унинг шахсий ҳаётига ҳам кўчади. У рафиқа ҳамда уч фарзанднинг онаси бўлиб, ўзини оналик табиати чегара билмайдиган Уйғониш даври аёли сифатида кўрсатиб келмоқда», — дейилади материалда.
«Ўз мамлакатимни БМТнинг маданий органи бўлмиш, инсоният маданий меросини ҳимоя қилиш бўйича фаолият юритаётган ва бошқа мамлакатларга самарадор, адолатли ва инклюзив таълим тизимлари яратишда ёрдам бераётган ЮНЕСКОда тақдим этишимдан жуда фахрланаман. Аммо элчи сифатида фаолият юритиш ҳаётимдаги асосий мақсад эмас. Менинг асосий қизиқишим хайрия фаолияти бўлиб қолаверади», — таъкидлади Лола Каримова-Тиллаева суҳбат чоғида.
Soma — маданият, санъат, дизайн ва мода мавзуларига ихтисослашган нуфузли журнал ҳисобланади.
Интервьюнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)