Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жанубий кореялик 28 ёшли альпинист қиз Ким Жейн 123-қаватли Lotte World Tower осмонўпар биносига махсус анжомларсиз тирмашди. Бу ҳақда Yonhap маълум қилди.

Фото: Yonhap

Фото: Yonhap

Мамлакатдаги энг баланд бинони забт этишга спортчи 2,5 соатга яқин вақт сарфлади. Бу жараён бинонинг YouTube’даги каналида видеотрансляция қилинди.

«Бу мураккаб бўлди. Баландлаганим сари мен фойдаланган илгаклар ингичкалашиб бораётгандек туюлди. Жараёндан лаззат олишга ҳаракат қилдим», — деди Ким Жейн.

Маълумот учун, Ким Жейн 11 йилдан бери алпинизм бўйича мусобақаларда иштирок этиб келади ва дунё миқёсидаги 25 та соврин соҳиби ҳисобланади.

https://youtu.be/7h--yN4Ao9I

Изоҳ
Асосий янгиликлар