ИШИД террорчи ташкилотининг ўн нафар аъзоси Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Афғонистон хавфсизлик кучларининг Нангархар вилояти Шапархар туманидаги қўшма операцияси чоғида ИШИДнинг камида ўн жангариси, шу жумладан, ташкилотнинг нуфузли дала командирларидан бири йўқ қилинди, олти террорчи жароҳат олди», — маълум қилди мамлакат ички ишлар вазирлиги вакиллари.
Операция чоғида махфий аслаҳахона топилди. У жангариларнинг йўқ қилинган гуруҳига тегишли эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)