Фотогалерея: Ҳаётда бир марта бўлса ҳам босиб ўтишга арзигулик сўқмоқлар
AdMe дунёда сайр қилиш мумкин бўлган ажойиб жойлар, сўқмоқлар суратини тўплаб тақдим этди.
Осмон зинапояси, Гавайи
Фото: AdMeХайку сўқмоғи ёки Осмон зинапояси деб аталувчи ушбу сўқмоқ Оаху оролида жойлашган. Уни америкалик ҳарбийлар иккинчи жаҳон урушида тепаликда жойлашган антенналарга чиқиб бориш мақсадида қуришган.
Сикоку зиёрат йўли, Япония
Фото: AdMeСикоку оролида қадимий Япониянинг бутун гўзаллиги сақланиб қолган. Ушбу йўл орқали сайр 2 соат вақтни талаб қилиб, бу вақт давомида 88 қадимий Будда ибодатхоналарини томоша қилиш мумкин.
Инклар сўқмоғи, Перу
Фото: AdMeИнклар томонидан қурилган қадимий сўқмоқ 6 асрдан бери мавжуд ва ҳозирда ушбу йўл бўйлаб туристлар сайр қилади.
Сарек миллий боғи, Швеция
Фото: AdMeШвециянинг Сарек миллий боғида мамлакатнинг улкан чўққилари, ирмоқлари, музликлари, шимол ёғдуси ва эркинликнинг таърифлаб бўлмас ҳисси мужассам.
Ликия сўқмоғи, Туркия
Фото: AdMeЛикия сўқмоғи ушбу мамлакатнинг ажойиботларига йўл очади. Бу ерда қадимий Ликия аҳолиси томонидан 3 минг йил олдин қолдириб кетилган қоялардаги қабрлардан тортиб овлоқ мовий кўрфазларгача учратиш мумкин.
Фото: AdMeБу ерда Тасманиянинг гўзал жойларини, юқори тоғ чўққиларни, тиниқ сувли кўллар, шаршаралар ва арчагул майдонларни томоша қилиш имкони мавжуд.
Авлиё Иаков йўли, Испания
Фото: AdMeЎрта асрларда бу йўлдан зиётчилар Испания ҳомийси — ҳаворий Иаков қабрига сиғингани келишган.
Зион миллий боғи, АҚШ
Фото: AdMeЗион — қоялар ва тош платолардан, ажойиб туннель ҳамда сув оқиши оқибатида ҳосил бўлган чуқур канёнлардан иборат.
Аннапурна яқинидаги пиёдалар треки, Непаль
Фото: AdMe
Непаль — дунёдаги энг улкан тоғлар, узоққа чўзилган даралар, тоғларда йўқолган Будда ибодатхоналари каби томоша қилишга арзийдиган масканлардан иборат.
Изоҳ (0)