АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилувчи Эмили Сейлхамер исмли аёл 10 мингта Starburst конфети ўровидан кўйлак яратди. У ўзи яратган кийимни кийиб, суратга тушди ва уларни Facebook’даги саҳифасига жойлади.
Mashable’нинг ёзишича, рассом Эмили Сейлхамер турмуш ўртоғи билан ўзи ёқтирадиган Starбурст конфети ёрдамида танишган. Ўшанда Эмилининг бўлажак эри уни конфет билан меҳмон қилган. Аёл эридан конфетлар ўровини ташлаб юбормасликни сўради ва маълум муддатдан кейин бир қоп турли рангдаги қоғозчалар тўпланди.
Сейлхамернинг айтишича, кўйлакни яратиш оғир жараён бўлмади, аммо анча вақтни олди. У ҳар бир ўровни дазмол ёрдамида текислаб, эластик ип ёрдамида бир-бирига ёпиштирган.
Starburst бир нечта рангдаги конфет ўровларини ишлаб чиқаришни тугатгани учун, аёл кўйлак дизайнини бир неча бор ўзгартиришга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)