18 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида бешта йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилиб, уларда беш киши тан жароҳати олди, икки киши Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманларида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти маълум қилди.
Шунингдек, ҳисобот даврида ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3635 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 1141 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 30 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликлари ташкил этади.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1059 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 618 тасини светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 441 тасини белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликлари ташкил этади.
Изоҳ (0)