Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациялари кенгашида Халқаро меҳнат ташкилоти Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бюросининг муносиб меҳнат масалаларини техник қўллаб-қувватлаш гуруҳи меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Валентин Мокану билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув ижтимоий шерикларнинг ХМТ вакили билан уч томонлама маслаҳатлашувлари доирасида бўлиб ўтди. Унда Меҳнат вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳам иштирок этди.
Шунингдек, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини ташкил этишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама семинар ҳам ўтказилди.
Маҳаллий мутахассислар Валентин Моканудан ХМТнинг меҳнат муҳофазаси масалаларидаги стратегик ёндошуви борасида батафсил маълумотлар олди. Халқаро ташкилотнинг шерик давлатларида меҳнат муҳофазаси бўйича Миллий дастурни янгилаш амалиёти бўйича тажриба алмашилди.
Валентин Мокану Ўзбекистонда меҳнат муҳофазаси соҳасидаги амалий ишлар бошқа мамлакатлар учун ўрнак бўлиши мумкинлигини алоҳида қайд этди.
Изоҳ (0)