19 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонидаги саммитда нутқ сўзлаши кутилмоқда. Саудия Арабистони Трамп илк хорижий сафаридан катта таассурот олишига ҳаракат қилади.
2. Ўзбекистонда Рамазон ойи 27 майдан бошланади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
3. Тошкентликлар кечаси кузатган осмон жисми болид бўлиб чиқди. Олимлар интернетдаги видеоматериалларни таҳлил қилиб, бу «оддий метеорит ҳодисаси» деган хулосага келди.
4. Калтакланаётган милиционер, қурол кўтарган ниқоблилар, ўқ овозлари. Бухорода нима бўлди?
5. Cuba Domadores — Uzbek Tigers жангини «Спорт» ҳам, UzReport ҳам жонли намойиш қиладиган бўлди. UzReport йил жанги сифатида эътироф этилган Энтони Жошуа ва Владимир Кличко ўртасидаги жангни ҳам жонли кўрсатганди.
Изоҳ (0)