Хитойлик икки тиббиёт ходими айни жарроҳлик операцияси чоғида муносабатларига ойдинлик киритиб олишга қарор қилди. Воқеа акс этган видео Shanghaiist томонидан чоп этилди.
Айтилишича, ролик Ланькао (Хэнань провинцияси) шифохоналаридан бирида олинган. Кадрларда кўринишича, дастлаб ҳамшира тиббиёт биродари билан баҳслашиб қолган, сўнг уни урган, шундан сўнг ҳамкасби қизга бир неча маротаба зарба берган.
Полиция воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги маълумотга қараганда, клиника персонали видео олинган чоғда ҳеч қандай операция бўлмаганини иддао қилмоқда.
Изоҳ (0)