Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуасида «Президент эътибори – мурувват тадбирларида» шиори остида Наманган, Норин, Мингбулоқ ва Косонсой туманларидан 15 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва саховатпешалик каби халқимизга хос олижаноб фазилатларнинг яна бир ифодаси бўлган мазкур тадбир вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда келин-куёвларнинг ота-оналари, дўсту ёрлари, меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тўй маросимида ёш оилаларга Президент совғаси – мебеллар тўплами, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ҳомий ташкилотларнинг туҳфалари ва никоҳ гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.
Изоҳ (0)