Франциянинг собиқ президенти — Франсуа Олланднинг акаси мамлакат жанубидаги Антиб шаҳри шифохонасида 64 ёшида оламдан ўтди. Маҳаллий Nice Matin нашрига бу ҳақда телефон орқали собиқ президентнинг ўзи маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Акам бир неча ойдан буён касал эди. Душанба куни кечки пайтда у онкологик касалликнинг оғирлашиши туфайли Антибдаги шифохонага олиб кетилди. Мен бу ерга 48 соат муқаддам етиб келдим. У тунги соатларда оламдан ўтди», — маълум қилди Франсуа Олланд.
Филипп Олланд жаз услубида ишловчи мусиқачи бўлиб, жамоатчилик эътиборидан четда ҳаёт кечирар эди. Матбуотда унинг бирорта сурати топилмади. У 1970 йили Urban Sax гуруҳига асос солган. Бундан ташқари, собиқ президентнинг маълумотига кўра, унинг акаси тасвирий санъатга қизиққан.
Изоҳ (0)