Евроиттифоқ мамлакатни 10 миллион евро миқдоридаги жаримага тортишга қарор қилишига қарамай, Чехия муҳожирларни қабул қилмаслик позициясини ўзгартирмайди. Бу ҳақда Брюсселда Евроиттифоқ хавфсизлик кенгашида Чехия ички ишлар вазири Милан Хованец баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Бир неча кун муқаддам Еврокомиссия вакиллари Италия ва Грециядаги лагерларда турган ноқонуний муҳожирлар ва қочқинларни қабул қилишдан бош тортаётган мамлакатларга нисбатан иқтисодий ва ҳуқуқий чоралар кўрилишини маълум қилди. Шунга қарамай, Чехия бу борадаги позициясини ўзгартирмади ва муҳожирларни қабул қилишни истамаяпти.
Шу пайтга қадар Еврокомиссия белгилаган квоталар бўйича бир йил ичида лагерлардан Европа Иттифоқининг турли мамлакатларига 18,4 минг киши кўчириб кетилди. Режада 160 минг киши кўрсатилган эди.
Чехия ўзига белгиланган 1,6 минг кишидан фақат 12 кишини қабул қилди ва бошқаларни қабул қилишдан бош тортди.
Изоҳ (0)