АҚШ Эрон ҳарбий-саноат комплекси корхоналарининг икки олий мартабали мансабдорини, шунингдек, штаб-квартираси Теҳронда жойлашган компанияни санкцион рўйхатларга киритди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлигининг сайтида маълум қилинди.
Бундан ташқари, рўйхатга Хитойнинг уч компанияси ва ХХРнинг бир нафар фуқароси киритилди. Reuters’нинг аниқлаштиришича, уларнинг барчаси Эроннинг ядровий ва ракета дастурларига алоқадордир.
Бунга жавобан Эрон ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг тўққиз нафар жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар жорий қилди.
Изоҳ (0)