Парижда Франциянинг янги ҳукумати таркиби эълон қилинди. Вазирлар рўйхатини Елисей саройи бош котиби Алекси Колер ўқиб берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Янги вазирлар маҳкамасига 22 киши — 18 вазир ва тўрт давлат котиби, 11 эркак ва 11 аёл кирди. Улардан уч нафари махсус давлат вазири мақомига эга бўлди. Булар: Лион мэри, Социалистик партиянинг энг нуфузли сиёсатчиларидан бири, ички ишлар вазири этиб тайинланган Жерар Колон; «Яшиллар»нинг кўп йиллик етакчиси, экологик ўтиш вазири Николя Юро; «Демократик ҳаракат» етакчиси, адлия вазири Франсуа Байру.
Эски ҳукумат вакилларидан фақат собиқ президент Франсуа Олланднинг энг яқин сафдошларидан бири Жан-Ив Ле Дриан вазирлар маҳкамаси таркибида қолди. 2012–2017 йилларда у мудофаа вазири сифатида фаолият юритган эди. Янги маҳкамада унга Европа ва ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллади.
Изоҳ (0)