Дубайда бир неча кундан кейин биринчи «робокоп» ишга тушади. Бу ҳақда UAE Inside нашри хабар бермоқда.
Робот аҳолига ёрдам бериб, аризаларни қабул қилади, уларни зудлик билан департаментга юборади. Шунингдек, полициянинг аризасига кўра, сунъий интеллект билан таъминланади. Унга Аl Policemen номи берилди.
Шаҳар расмийлари яқин йиллар ва ойларда бошқа электрон патрулларни ишга туширишни ваъда қилмоқда. Янгилик ҳукумат ташаббуси Smart Dubai шаҳар стратегиясига кўра амалга оширилмоқда. У 2021 йилгача бажарилиши лозим. Лойиҳадан Дубайни дунёнинг энг замонавий шаҳрига айлантириш мақсади кўзланган.
Изоҳ (0)