Европанинг бир давлати АҚШ билан разведка маълумотлари алмашишни тўхтатиш масаласи устида ўйламоқда. Бу қайси давлат эканлиги ҳозирча номаълум, деб хабар беради «РИА Новости».
Ушбу мамлакат махсус хизматлари вакили AP агентлиги вакили билан суҳбатлашиб, унинг исми ҳам, мамлакат номи ҳам келтирилмаслиги шарти билан мазкур ахборотни тақдим қилди.
Айтилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ Уйда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан бўлиб ўтган учрашувда террорга қарши курашга оид маълумотларни Россия томонига тақдим этганини маълум қилгани Европанинг бир қатор давлатлари раҳбариятида саросима уйғотган. Камида битта давлат АҚШ билан ортиқ разведка маълумотлари алмашмаслик устида ўйламоқда.
Олдинроқ The Washington Post нашри Дональд Трамп Оқ уйдаги музокаралар чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кислякка ИШИД тўғрисидаги мутлақо махфий маълумотни етказганлигини тахмин қилганди. Сенат вакили Жон Маккейн АҚШ президенти махфий ахборот билан бўлишиш ҳуқуқига эгалигини айтган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)