Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сиддиқов болалар ёзувчиси, шоири ва таржимон Турсунбой Адашбоевнинг дафн маросимида иштирок этди ва унинг оиласи, яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларига самимий ва чуқур ҳамдардлигини изҳор этди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг «Кабар» нашри хабар бермоқда.
Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Олабуқа туманидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган Турсунбой Адашбоев ўзбек, қирғиз ва рус тилларида ижод қилган ва шу тиллардаги 30 дан ортиқ китоблар муаллифидир.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, Абдулла Авлоний номидаги мукофот совриндори Турсунбой Адашбоев 78 ёшида вафот этди.
Изоҳ (0)