Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиалига махсус жиҳозланган 14 та «Damas» автомобили топширилди, деб хабар берди ЎзА.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 мартдаги «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони юқори технологик тиббиёт ускуналари ва ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари билан таъминлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишда шошилинч тиббий ёрдам тизими муҳим ўрин тутади. Шу боис фармон ижроси доирасида туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимларига йил охирига қадар яна 132 ихтисослаштирилган автомобиль топширилиши режалаштирилган. Бу аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишларнинг сифати ва самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.Абдушукур Содиқов, Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
Изоҳ (0)