Ядровий назорат бўйича эксперт, Колумбия округида истиқомат қилувчи 25 ёшли Кара Маккаллоу янги «АҚШ гўзали» бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
АҚШ ядровий назорат комиссияси ходимасининг асосий рақибалари Нью-Жерсида яшовчи талаба Чави Верг ҳамда Миннесота штати вакиласи Мередит Гоулд эди. Аммо айнан Маккаллоу хоним Лас-Вегасда ўтган танловда биринчиликни қўлга киритди.
Кара Маккаллоу Неаполда дунёга келган, кейинчалик Виржиния штатига кўчиб ўтган.
Мамлакат гўзали тожи учун 51 маъмурий бўлинма вакилалари кураш олиб борди. Тақдирлаш маросими 14 май куни бўлиб ўтди. Шоунинг таклиф этилган меҳмонлари Cirque du Soleil артистлари бўлди.
Изоҳ (0)