Американинг Western Digital компанияси Париждаги Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро арбитраж судга Япониянинг Toshiba корпорацияси бизнесининг бир қисмини сотиш бўйича шартномага тақиқ қўйишни сўраб талабнома киритди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Toshiba’нинг мазкур бизнеси яримўтказгич ва хотира қурилмаларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Корпорация Westinghouse Electric шўъба корхонаси билан боғлиқ муаммолар ва АЭС қурилиши ва унга хизмат кўрсатиш соҳасидаги инқироздан келиб чиққан кенг кўламли зарарни қоплаш учун ушбу бизнесини сотишни режалаштирган эди.
Бироқ Япониянинг Иоккаити шаҳрида микрочиплар ишлаб чиқарилиши учун инвестиция киритган Western Digital у режалаштирилаётган битимни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга деб ҳисобламоқда. Компания раҳбарияти буни бизнес сотувига унинг розилигини олиш зарурати билан боғламоқда. Сабаби ўтган йили Western Digital ўтган йили Toshiba дастлаб яримўтказгичлар чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этган яна бир Америка компанияси SanDisk’ни сотиб олган эди.
Изоҳ (0)