Twitter ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Франция президенти Эммануэль Макроннинг турмуш ўртоғи Брижит Макрон ҳамда АҚШ биринчи хоними Мелания Трампнинг кийиниш услуби ўхшаш эканлигини сезиб қолди. Бу ҳақда фойдаланувчиларнинг Twitter’даги саҳифаларида маълум қилинди.
Жумладан, 14 май куни Twitter’да cарине94 номи билан рўйхатдан ўтган шахс ижтимоий тармоққа расм жойлаб, унга «Брижит Макрон ва Мелания Трамп: турмуш ўртоқларининг инаугурациясида бир хил кийимда» деб шарҳ берди.
Бошқа фойдаланувчилар бу ўхшашликка кесатиш маъносида фикр билдирди. Хусусан, breathe believe номли фойдаланувчи Макрон Буюк Британия қироличаси Елизавета II га тақлид қилаётганини айтди.
Изоҳ (0)