Россиянинг Саратов вилояти Фёдоровский туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб ёзади «1news.uz».
Мулино қишлоғи яқинида беш нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси (ҳаммаси эркак кишилар) ўтирган енгил автомобиль ағдарилиб кетди. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар икки нафар жабрланувчини маҳаллий туман касалхонасига олиб кетди, яна бир бемор Саратов вилоят клиник касалхонасига етказилди. Қолган икки жабрланувчига тиббий ёрдам амбулатория шароитида кўрсатилди.
Изоҳ (0)