Тошкентда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг ўн иккинчи мажлиси иштирокчилари 13 май куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Меҳмонлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Бибихоним масжиди ва бошқа тарихий обидаларга саёҳатлар ташкил этилди. Меҳмонларга мазкур масканлар тарихи, аждодларимиз маънавий мероси ҳақида атрофлича маълумот берилди. JV Man Auto Uzbekistan қўшма корхонаси фаолияти билан танишув ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Изоҳ (0)