Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Фротда жойлашган Дура-Европос шаҳарчасидаги қадимий ҳайкалларни вайрон қилди, деб ёзади «ТАСС». Террорчилар сайтларида улар қадимий ҳайкаллар ва барельефларни болғалар билан бузаётгани акс этган видео пайдо бўлди.

Видеодан кадр

Видеодан кадр

Дура-Европос Бу-Кемал шаҳридан ғарбдаги Калаат-ас-Солиҳия аҳоли пункти ёнида жойлашган. Эрамиздан аввалги 300 йилларда Селевк 1 Никатор томонидан қурилган қалъа 165 йилда Рим қўлига ўтган. У ерда топилган ёдгорликларнинг кўпчилиги антик даврга тегишли.

Урушга қадар қазиш ишлари олиб борилган жойда очиқ осмон остидаги музей ташкил қилинган эди, уни ИШИД варварлари талон-тарож қилиб кетди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар